Ўзбекистонлик мутахассислар COVID-19 коронавирусини аниқлаш тизимини ишлаб чиқди

Мутахассислар ушбу ишланмани яратиш устидаги изланишларни бундан бир ой олдин, вируснинг дунё бўйлаб тарқалиши авж олган ва Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлиш хавфи ортиб бораётган бир пайтда бошлаган эди.

Бутун жараён учун 5-6 соат талаб этилишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу тезкор таҳлил эмас, балки фақат ихтисослашган лабораторияларда ишлатилиши мумкин бўлган тўлиқ тест тизимидир.

Маҳаллий тест тизимини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасининг кўмагини алоҳида қайд этиш зарур. Элчихона AҚШда ишлаб чиқарилган ижобий назорат намуналарини тезкор етказиб беришни ташкил қилди.

«Дунё» ахборот агентлиги.