Паст Дарғомда бир кунда 484 ҳолатда ҳайдовчиларнинг ЙҲҚни бузганлиги аниқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Самарқанд вилояти ЙҲХБ томонидан бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Вилоят ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 декабрь куни Паст Дарғом туманида “Автопатруль” рейд тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирда йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 484 та қоидабузарликлар аниқланди. Шундан қўпол қоидабузарликлар 81 та, тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш билан боғлиқ 22 та, қувиб ўтиш қоидасини бузиш бўйича 33 та, одам ташиш қоидасига риоя қилмаслик борасида 28 та, телефондан фойдаланиш ҳолатига доир 101 та, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик бўйича 5 та, 3.27 йўл белгисига амал қилмаслик 140 тани ташкил этди. 87 та транспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.
Бошқа ҳаракат иштирокчиларига хавфсизлик қоидаларига лоқайд бўлмаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.
Самарқанд вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати.