Паст Дарғомда контейнердан ёлланма ишчилар жасади топилган ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берилди
- 24.11.2021 22:07
- 522
- Самарқанд
Аввалроқ тумандаги “Балхиён” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган корхоналарнинг бири дарвозаси олдидаги металл контейнер ичидан номаълум этиологик заҳарланиш билан ҳалок бўлган 2 нафар ёлланма ишчининг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат бўйича баёнот берди.
Унга кўра, тумандаги “Агрокимётаъминотсервис” МЧЖ ҳудудидаги яшаш учун мослаштирилган контейнерда икки нафар ёлланма ишчи қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
ис гази
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда тунги ёритиш қай тарзда йўлга қўйиляпти?
- 39 дақиқа аввал
- Самарқанд
“Ватанпарвар” маҳалласи номига муносиб эмасми?
- 40 дақиқа аввал
- Самарқанд
Омонқўтон тоғларига айиқ қайтди
- 42 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қорақасмоқми ёки Қораосмоқ?
- 55 дақиқа аввал
- Жамият
Самарқандда ҳаво экскурсиялари йўлга қўйилади
- 2 соат аввал
- Саёҳат