Паст Дарғомда қарийб 900 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
- 04.03.2024 20:18
- 90
- Жиноят ва жазо
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Тумандаги “Фурқат” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “Н.П.” оилавий корхонаси раҳбари умумий овқатланиш шохобчаси ва новвойхонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғидан газ ҳисоблагичдан ташқари тижорат мақсадида қувур тортиб жами 897,5 млн сўмлик табиий газни ўғирлагани фош этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- Кеча, 16:07
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- Кеча, 15:11
- Мутолаа