Паст Дарғомда ёпилаётган мактаб муаммоси ҳал этиладиган бўлди

Яқинда "Севимли" телеканалининг “Замон” информацион таҳлилий дастурида "Янги мактаб нега 10 кунда яна ёпилаяпти?" номли лавҳаси эфирга узатилганди.

Бугун Самарқанд шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида ушбу муаммога ечим топилгани айтилди.

Таъкидланишича, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бевосита раҳбарлигида Паст Дарғом туманидаги Чандиробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 126-умумий ўрта таълим мактабида юзага келган камчиликлар ўрганиб чиқилган.

Қабулда Паст Дарғом тумани ҳокими Ш.Худойбердиев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмонов, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Насимов ва тегишли мутассадиларга мазкур мактаб билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.

Юнус МИРЗАЕВ.