Паст дарғомлик 8 нафар хотин-қиз Франция грантини ютиб, тадбиркорликни бошлади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Раҳмдиллик” нодавлат нотижорат ташкилоти Франциянинг ACTED - Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги ҳалқаро ташкилотининг молиявий кўмагида Самарқанд вилоятининг белгиланган ҳудудларида ишсиз, моддий кўмакка муҳтож хотин-қизларига грант ажратиш бўйича лойиҳа эълон қилганди.

Паст Дарғом туманидан 15 нафар аёллар ҳам тадбиркорликни бошлаш истагидаги ушбу лойиҳада иштирок этганди. Бугун уларнинг 8 нафари турли йўналишларда грант ютиб олди.

Жумладан, Пўлатчи маҳалласида яшовчи Зулфия Ғаффаровага “Бир зумда” кафесини очиш учун музлаткич, газ плитаси, микротўлқинли печ, ошхона мебеллари ва идишлари тўплами берилди. Яна 7 нафар хотин-қизнинг паррандачилик, чорвачилик ва тикувчилик йўналишлари бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиши учун кўмаклашилди.

Паст Дарғом тумани ҳоимлиги ахборот хизмати.