Пайариқда илғор муқобил МТП раисига "Tracker",10 тонна пахта терган теримчига "Damas" берилди
Кеча, 13 декабрь - Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Пайариқ туманида тадбир бўлиб ўтди.
Унда пахта терими мавсумида жонкуярлиги, меҳнаткашлиги билан туман равнақига ўз ҳиссасини қўшган муқобил машина-трактор парки раислари ва теримчилар туман ҳокимлиги ва Пайариқ кластер" МЧЖ томонидан тақдирланди.
Жумладан, "Оққўрғон" муқобил МТП раиси Фарҳод Ботирқулов телевизор, "Дарвишиқ" муқобил МТП раиси Суннат Сариев музлатгич, "Пахтакор" муқобил МТП раиси Хўроз Қаршибоев эса "Tracker" автомобили билан тақдирланди.
Шунингдек, терим ишларида илғорликни қўлдан бермаган Маниобод маҳалласида яшовчи Латофат Эргашевага телевизор ва 1 миллион сўм, Дўстларобод маҳалласидан Умида Тошпўлатовага музлатгич ва 1 миллион сўм ва мавсум давомида 10 тонна пахта терган Полвонариқ маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Чинниқуловага "Damas" автомобили берилди.
Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.