Пайариқлик 20 ёшли йигитга фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро М.Ғ. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида “Pul ishlash - Mir Cash” каналига аъзо бўлиб, ушбу профил админи М.Ғ.нинг пулни қисқа вақтда 2 баробар кўпайтириб бериши тўғрисидаги гапларига ишониб чув тушганини билдирган. Айтишича, 400 000 сўм пулни М.Ғ.нинг банк картасига ўтказиб берганидан сўнг, уни гуруҳдан чиқариб юбориб, блоклаб қўйган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида яшовчи 20 ёшли Х.Р. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Жиноят содир этган Х.Р. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Х.Р. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.