Пайариқлик Аброрбек Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Шу кунларда Малайзиянинг Нилай шаҳрида пара велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг илк кунидаёқ 3 нафар юртдошимиз фахрий ўринларни қўлга киритиб, совриндорлар сафидан жой олди.

Эркаклар ўртасида С4 классида пайариқлик Аброр Ибраимов кумуш медални қўлга киритди.

Ушбу қитъа биринчилиги 2024 йил Парижда бўладиган ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини тақдим этиши билан янада аҳамиятли ҳисобланади.