Пайариқлик шахс Бухородаги масжид эҳсон қутиларидан пул ўғирлади

Жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан 29 сентябрь кунига ўтар кечаси, Бухоронинг Ромитан тумани Сарбистон қишлоғидаги “Хўжа Али Ромитаний” масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган 3 дона эҳсон қутиларини бузиб очиб, ичидаги пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги кунда О.А. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.