Пекинда ғалати табиат ҳодисаси юз берди – шаҳар ҳудудини кундузи зулмат қоплади
- 28.05.2020 20:36
- 669
- Хориж
Хитой пойтахти Пекинда кундуз куни, қуёш чиқиб турганда тўсатдан қоронғи тушди. Бу ғалати табиат ҳодисасини тасвирга олган пойтахтликлар видеолавҳаларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда. Бу ҳақда “Планета новости” портали хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, 24 май куни деярли бир неча дақиқа ичида шаҳар ҳудудларининг бирини зулмат қоплаб олган, худди қоронғи тушгандек.
Видеолавҳаларни томоша қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари турли фикр мулоҳазаларни билдиришмоқда. Фикрлар орасида бу қиёмат аломати, деган тахминлар ҳам мавжуд.
Бироқ мутахассислар ғалати табиат ҳодисаси юзасидан ҳозирча ҳеч қандай фикр билдирмади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа