Пластик шаклидаги янги кадастр паспортининг намунаси тақдим этилди
- 03.03.2020 17:07
- 304
- Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикасининг янги шаклдаги кадастр ҳужжати NFC — смарт чипи ўрнатилган пластик картадан иборат. У эски услубдаги кадастр паспортидаги барча маълумотларни ўз ичига олади. Шунингдек, интерактив давлат хизматларининг ягона порталига уланиш имкониятига эга, дейилади Ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастр қўмитаси хабарида.
Ушбу технологиянинг афзалликлари орасида коммунал тўловларни янги кадастр картаси орқали тўлаш имкониятини таъкидлаш мумкин. Бу тўловларни амалга ошириш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва коммунал инстанцияларнинг иш самарадорлигини оширади.
Маълум қилинишича, коммунал хизматларнинг мулк билан боғлиқлиги уларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлайди.
Теглар:
Ермулккадастр
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!