Погонли итлар, подачи маймунлар, ўтқўяр йиртқич қушлар
Ҳа, бу ҳазил эмас. Америка армиясида хизмат итлари кичик командирлар таркибига кириши белгилаб қўйилган. Уларга капрал ёки сержант унвони берилади.
Бу анъана ҳайвонларга нисбатан ҳурматда бўлишни таъминлашга хизмат қилармиш.
***
Бир неча аср муқаддам Жанубий Африканинг Нама аҳолиси эчкиларга подачи сифатида павиан маймунларидан фойдаланишган.
Подадан эчкилар ажралиб кетса ёки йиртқичлар пайдо бўлса, қичқириб отларни огоҳлантирган. Баъзан павиан эчкиларни танлаб миниб юрган. Павианлардан фойдаланиш 1961 йилгача, бу ерга европалик фермерлар кўчиб келгунича давом этган.
***
Йиртқич қушлар кўпинча ўрмон ёнғинларида оловдан қочиб чиқадиган қурбонларини пойлаб, алангани тарқалишига сабаб бўлишаркан. Австралияда кузатилишича, уч турдаги қуш: қузғун, калхат ва бургут ёнғиндан қочган жониворларни тутиб ейиш билан бирга ўзлари ҳам панжалари ёки тумшуқларида ёнаётган шох-бутоқларни сичқон, илон, каламуш ва бошқа ўзлари ейдиган жониворлар яшайдиган қалин чангалзорларга олиб бориб ташлаб, ёнғин чиқишига сабаб бўларкан .
Т.Шомуродов тайёрлади.