Польша Беларусь билан чегарада аскарлар сонини икки баравар ошириб, панжара қуради
Польша Беларусь билан чегарани қўриқлаётган аскарлар сонини икки мингга оширади, деди душанба куни журналистларга Польша миллий мудофаа вазири Мариуш Блашак.
Аввалроқ Мудофаа вазирлиги Беларусь чегарасидаги чегарачиларга ёрдам бериш учун минг нафар аскар юборган эди.
“Тез орада биз чегарада хизмат қилаётган аскарлар сонини икки бараварга оширамиз”, деди Блашак.
Ҳозирги вақтда Беларусь ва Полша чегарасида Подляск саркардалигидаги Уснаж Гурний қишлоғи яқинида ўнлаб ноқонуний муҳожирлар блок бўлганча қолмоқда. Муҳожирлар ноқонуний равишда Польшага киришга ҳаракат қилишган. Польша ва Беларусь чегарачилари уларни кордонлар билан ўраб олишди ва ҳеч қайси давлатга киришига имкон беришмади. Польша томони муҳожирлар нейтрал ҳудудда эмас, балки Беларусь ҳудудида эканлигини таъкидламоқда.
Яқин келажакда Беларусь-Польша чегарасида 2,5 метр баландликдаги панжара пайдо бўлади, деди Польша мудофаа вазири Мариуш Блашак ва польшалик ҳарбийларнинг чегарани ҳимоя қилишда иштироки тафсилотларини ошкор қилишга ваъда берди.
Аввалроқ, “Спутник” радиоси Беларусь президенти Александр Лукашенко Польшани чегара можаросида айблагани ҳақида хабар қилганди.