Польша Хитой учун Европага эшигини ёпди

Politico ёзишича, Польша–Беларусь чегарасининг ёпилиши ЕИ ва Хитой ўртасидаги асосий савдо йўлига кучли зарба берди.
Йилига 25 миллиард еврога баҳоланадиган темирйўл ташувлари амалда тўхтаб қолди. «Янги Ипак йўли» орқали ўтадиган барча юкларнинг 90 фоизи Польша коридори орқали ўтади. Оқибатда Пекин ва Европа ўртасидаги бутун логистика хавф остида.
Чегара номаълум муддатга ёпилган. Польша Лукашенко режимига гибрид ҳужумларни тўхтатиш ва ўз фуқароларини турмалардан озод қилиш талабини қўйган.