Пойтахтда автобуслар дезинфекция қилинмоқда. Самарқандда-чи..?

Қиш фаслининг илиқ кунларида турли юқумли касаллик вируслари кенг тарқалади. Бунинг олдини олиш учун эса ҳар йили мутасадди ташкилотлар томонидан унга қарши эмлаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.

Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан тузилган шартномага мувофиқ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шоҳбекатларда ҳам навбатдаги дезинфекция ишлари бошланди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, мавсумий хасталикларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган бу йилги санитария тадбирлари бир ҳафта давом этади.

Ушбу муддатда автосарой ва улардаги транспорт воситалари ҳамда пойтахтдаги барча шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бажарилади.