Президент билан бўлиб ўтадиган мулоқотга 600 нафар шифокор мурожаат йўллаган
- 21.01.2022 23:26
- 163
- Саломатлик
Президент Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига Самарқанд вилоятидан 1096 та мурожаат йўлланган.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, айни кунларга қадар тушган мурожаатларнинг 599 таси тиббиёт ходимларидан, 497 таси фуқаролардан.
Шифокорлардан тушган мурожаатларнинг 454 таси таклиф, 145 таси шикоят ариза сифатида рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирга қадар ушбу шикоятларнинг 112 таси ҳал этилган.
Бирламчи ва шошилинч тез тиббий ёрдам соҳасига оид мурожаатлар сони 413 тани ташкил этмоқда.
Теглар:
шифокор
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа