Президент сайловини ёритиш учун 50 га яқин хорижий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди

Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар иштирок этди.

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Юсуп Қобулжонов Ўзбекистон муҳим сиёсий воқеа – 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови арафасида турганини қайд этди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар вазирлигининг тавсияси асосида 50 га яқин хорижий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказди.

Давра суҳбати доирасида хорижий журналистларга аккредитация карталарини топшириш маросими бўлиб ўтди.