Путин мактаблар тўлиқ ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россияда кундузги таълимни масофадан ўқитиш тизимига ўтиш режаси йўқлигини маълум қилди.

«Мактаблар ёпилиб, келгусида масофавий таълим шаклига ўтилиши ҳақидаги гап-сўзлар жиддий асосга эга эмас», деди Путин.

Шу билан бирга, техник жараённи тўхтатиш мумкин эмаслигини, бунинг фойдаси йўқлиги, балки зарар эканини, "бирини бошқаси билан алмаштириб бўлмаслигини" алоҳида таъкидлаб ўтди.

Россиядаги мактаблар пандемия сабаб 17 мартдан масофавий таълимга ўтган эди, 1 cентябрдан анъанавий таълим тикланди.

Коронавирус тарқалиши авж олавергач, Москва шаҳри мактабларида 2 ҳафтага – 5 октябрдан 18 октябргача таътил берилди.