Қарздорлик учун Пайариқ МИБ томонидан жарима майдонига олинган 5 та “БЕЛАРУС-1523” тракторлар аукционга чиқарилди
- 10.09.2024 10:00
- 462
- Самарқанд
Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими иш юртувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор "P.A.S" МЧЖнинг ҳисобидан ундирувчи “Агро банк” АТБ Челак филиали фойдасига 5.4 миллиард сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Хусусан, ижро ҳаракатлари давомида Банк гаровига қўйилган қарздор "P.A.S" МЧЖга тегишли бўлган 5 дона “БЕЛАРУС-1523” русумли тракторлари хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Бюронинг Пайариқ туман бўлими давлат ижрочиси Шаҳзод Маҳаммадовга кўра, орадан вақт ўтиб банк олдидаги қарзини тўламагач ушбу МЧЖ тракторлари давлат ижрочисининг қарорига асосан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда педагогларнинг аттестацияси бўлиб ўтмоқда
- 30 дақиқа аввал
- Таълим
101 йиллик байрам
- Кеча, 20:32
- Самарқанд