Қатар Америка киберёлланмаларини таъқиб этиш учун 10 минг кишининг рўйхатини тақдим қилди
АҚШ МРБ (ЦРУ) – Марказий разведка бошқармаси собиқ агентлари катта пул эвазига Форс кўрфази мамлакатларига жон-жон деб хизматга ёлланмоқда. Масалан, Қатар истеъфодаги жосус Кевин Чалкер бошқараётган хусусий компанияга 100 миллион доллар тўлади. Бу компания Қатарнинг ҳукмрон синфи рақиблари билан боғланган компюьтер тармоқларини ишдан чиқариш билан шуғулланади. Масалан, Яқин Шарқда кўзга кўринган дипломатнинг компюьтери ишдан чиқарилди. Дипломат президент Трампнинг Яқин Шарққа ўзининг махсус вакили қилиб жўнатган куёви Жареда Кушнернинг ҳудудий етакчилари топшириғига биноан иш олиб борарди.
Бу операцияни Трампга ишлайдиган собиқ партия фаоли Эллиот Бройд фош этиб, Чалкерни жиноятчи деб атади.
Чалкер томонидан турли собиқ махсус хизмат ходимларидан иборат жамоа энг замонавий америка махфий технологияларидан фойдаланиб, ҳар қандай алоқа тармоғини ишдан чиқаришга қодир.
Қатар амири ушбу киберёлланмалар олдига йўқ қилиниши лозим бўлган ташкилотлар ва одамларнинг катта рўйхатини қўйди. Чалкер гуруҳини судга берган Бройдининг айтишича, улар ҳатто собиқ хизматдошларининг компюьтерларини ҳам бузиб, амир талаб қилган маълумотларни олиб унга тақдим этишган. Қатар Америка киберёлланмаларини таъқиб этиш учун 10 минг кишининг рўйхатини тақдим қилди. Улар орасида ҳатто Қатардаги диктаторлик режимига қарши чиққан таниқли америкалик арбоблар ҳам бор.
2012 йилда ФИФА Қатарни футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатини ўзида ўтказишни сотиб олганини тафтиш қилишга киришди. Бу ерда ҳам Доханинг буюртмаси билан халқаро федерация раҳбарларига қарши киберёлланмалар ишга киришдилар. Жаҳон футболи раҳбарларининг номини булғовчи “маълумотлар” ковлаб топилиб, уларни алмаштиришга эришилди, деб ёзади “Мир новостей” (2020 й, 28-сон) ҳафтаномаси.
Т.Мурод тайёрлади.