Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 430 нафарга етди
- 14.04.2020 15:52
- 109
- COVID-19
Бу ҳақда 14 апрель куни COVID-19 га қарши кураш республика штабида РИА Новости нашрига хабар берилди.
“2020 йилнинг 14 апрель ҳолатига кўра, республика бўйлаб 11 нафар COVID-19 инфекцияси билан янги касалланганлар қайд этилди”, таъкидлади штаб вакили.
Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар сони 430 нафарни ташкил этмоқда. Беш нафар бемор вафот этган, 11 нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда ва 71 нафар бемор тўлиқ соғайишга муваффақ бўлган. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, касалланганлар билан 7 минг нафардан ортиқ инсон мулоқотда бўлган.
Коронавирус тарқалиши оқибатида мамлакатда 15 апрелга қадар фавқулодда вазият ҳолати эълон қилинган. Бир кун илгари COVID-19 га қарши кураш республика штаби республика Президенти Сооранбай Жээнбековга фавқулодда вазият ҳолатини 30 апрелга қадар узайтиришни таклиф қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хатайликлар Самарқандни зиёрат қилди
- Кеча, 16:40
- Самарқанд
Парранда наслчилиги йўлга қўйилади
- 19/03, 19:51
- Қишлоқ хўжалиги
Янгиланган зиёратгоҳда ҳайит намози ўқилади
- 19/03, 11:51
- Самарқанд