Қобулда Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
- 27.03.2023 19:43
- 25
- Хориж
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида худкуш-террорчи портлаши оқибатида 6 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, деди шаҳар полиция бошқармаси матбуот маркази раҳбари Холид Задран.
"Ҳодиса оқибатида олти нафаргача тинч аҳоли ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди, уч нафар мужоҳид ҳам яраланди. Тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади", деб ёзади у ижтимоий тармоқларда.
Худкуш террорчига назорат-ўтказиш пункти яқинида хавфсизлик кучлари ҳужум қилган, бироқ у ўзини портлатиб юборишга муваффақ бўлган.
Мамлакатда фаолият юритаётган қуролли гуруҳларнинг ҳеч бири ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа