Қўшработдаги иккита корхона Россия ва Қозоғистонга қарийб 1 миллион долларлик гранит ва мармар тош сотиш юзасидан шартнома тузишга эришди
- 26.12.2021 12:46
- 230
- Иқтисодиёт
Қўшработдаги Оқчопсой, Урганжи, Тегирмоновул, Қувкалла, Шована ва Бойпўришли маҳаллалари ҳудудида мармар, гранит, кварц, олтин каби руда ва норуда қазилма бойликлари бор.
Уларни қазиш ва қайта ишлаш учун 2022 йилда саноат йўналишида умумий қиймати 187 миллиард сўм бўлган 23 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бир қатор корхоналар 2020 йилдан буён гранит тош қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади.
Шулардан “NUROTA GRANITE AND MARBLE” хорижий корхонаси томонидан Россия федерациясига 900 минг АҚШ доллари миқдорида гранит тошларини экспортга йўналтириш бўйича шартнома имзолаган. “SARTOQCHI MRAMOR” МЧЖ томонидан Қозоғистон билан мармар экспорти бўйича 180 минг долларлик шартнома тузган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа