Қозоғистон капиталида 18 та корхона ташкил этилган
- 12.11.2022 19:23
- 29
- Иқтисодиёт
Самарқандда Қозоғистон компанияларининг капитали иштирокида жами 18 та, шундан 14 та қўшма корхона ҳамда 4 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.
Жумладан, Қўшработ туманида пойабзал, Паст Дарғом туманида нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Оқдарё туманида мева-сабзавот экспорти ва Самарқанд шаҳрида савдо хизмати кўрсатувчи корхоналар фаолият юритмоқда.
2019-2020 йилларда вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Қозоғистон Республикасидан 786,6 минг доллар миқдорида хорижий инвестиция маблағи ўзлаштирилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистон давлати билан товар айланмаси 365,3 миллион долларни ташкил этди. Шундан 293 миллион доллар импорт ҳамда 72,3 миллион доллар экспорт амалга оширилди. Қозоғистон давлатига асосан тўқимачилик, мева-сабзавотлар, оёқ кийимлар, керамика буюмлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.
Вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа