Қурбон ҳайити арафасида қўшимча йўловчи поездлар йўлга қўйилди

Жорий йил 28 июнь куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги йўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

➖29 июнь куни
780/779-сонли "Тошкент — Қарши — Тошкент" йўналиши
780-сонли "Тошкент — Қарши" йўналиши Тошкент 07:00 — Қарши 10:21
779-сонли "Қарши — Тошкент" йўналиши Қарши 15:25 — Тошкент 18:50

➖26 июнь кунидан 3 июль кунигача
767/768-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналиши
767-сонли "Самарқанд — Тошкент" йўналиши Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19
768-сонли "Тошкент — Самарқанд" йўналиши Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48

Қўшимча маълумотни жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.