Россия оммавий эмлашни қачондан бошлашини маълум қилди

Бу ҳақда Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази  раҳбари Александр Гинцбургга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда. Унга кўра, Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тахминан бир ойдан сўнг, зарур миқдордаги вакцина ишлаб чиқарилгандан кейин бошланади.

Аввалроқ, у коронавирусга қарши вакцинани III синов босқичи 7-10 кун ичида бошланиши мумкинлигини айтган эди.

"Оммавий эмлаш бироз кечикиш билан амалга оширилади, чунки ишлаб чиқарилган вакцинанинг асосий қисми рўйхатдан ўтишдан кейинги тадқиқотларга юборилади. Шундан сўнг, қолган маҳсулотлар муомалага киритилади”, дейди Гунцбург.

Бир кун олдин Россияда Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. "Спутник V" дея номланган ушбу вакцина 11 август куни рўйхатга олинган.