Россия, Украина ва Беларусь вакиллари Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндорлари бўлди
Бу йилги Тинчлик учун Нобель мукофоти Беларусь, Россия ва Украина ҳуқуқ ҳимоячиларига берилди. Ғолиблар “Баҳор” маркази асосчиси, Россиянинг “Мемориал” ва Украина фуқаролик эркинликлари маркази асосчиси Алесь Беляцкий бўлишди.
Алесь Беляцкий бу йил мукофотнинг ягона индивидуал қабул қилиб олувчиси бўлди. У 2011 йилнинг ёзидан 2014 йилгача, тахминан 3 йилни панжара ортида ўтказган ва 2021 йилнинг 14 июлида яна ҳибсга олинган эди.
Россия "Мемориал"и 2022 йил бошида расмийлар талабига биноан тугатилган. Марказ асосчиларидан бири Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори, академик Андрей Сахаров эди. 1980 йиллар ўрталарида ташкил этилган марказнинг асосий вазифаларидан бири сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация қилиш ва уларнинг хотирасини абадийлаштиришдан иборат эди.
Украина “Фуқаролик эркинликлари маркази” 2007 йилда “инсон ҳуқуқлари қадриятларини илгари суриш” мақсадида ташкил этилган. Унинг фаоллари Украинада одамларнинг “мажбурий йўқотилиши” харитасини тузган.
Бу йил Тинчлик учун Нобель мукофотига номзодлар орасида Украина президенти Владимир Зеленский, украин халқи, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, беларуслик мухолифатчи Светлана Тихановская ва Эрон аёллари бор эди.