Россия вакцинасининг ножўя таъсирлари маълум қилинди
Россия томонидан коронавирусга қарши яратилган вакцинанинг кенг кўламли синовлари кейинги ҳафта бошланади. Бу ҳақда тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев билдирди. Унинг сўзларига кўра, синовларда 40 мингдан ортиқ киши иштирок этади.
"Sputnik V" вакцинасини ишлаб чиқувчи Гамалей номидаги Марказ ундан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларни эълон қилди. Ҳужжатга кўра, воситани қўллашдан кейин пайдо бўладиган асосий ён таъсирлар қаторида титроқ, иситма, бош оғриғи, иштаҳанинг пасайиши ва лимфа тугунларининг кўпайиши бўлиши мумкин. Баъзи беморларда аллергик реакциялар ривожланади.
Юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида жиддий аллергик реакциялар, шунингдек, 18 ёшгача бўлганларга вакцинадан фойдаланиш ҳозирча мумкин эмас.
Мутахассисларнинг айтишича, вакцинанинг ҳар бир синов найчаси QR коди билан жиҳозланган. Ушбу воситани қўлга киритган ҳар бир одам маълум бир дастурни юклаб олиши керак бўлади. Бу дегани бемор ҳақидаги маълумот, уни вакцинадан фойдалангани ҳамда бошқа маълумотлар тегишли идораларда таҳлил қилинади.