Россияда ўзбекистонлик эркак бегона аёлни зўрлади

Ўзбекистонлик эркак кундуз куни Тверь (Россия) вилоятидаги кўчалардан бирида йўлида учраган биринчи аёлни аёвсиз калтаклаган, кейин уни зўрлаб воқеа жойидан қочган, деб хабар берди "Регион Online"нашри.

Жабрланувчи аёл полицияга мурожаат қилган. Тан жароҳатлари бўйича тиббий хулоса олиниб, жиноятчига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Қайд этилишича, ҳозирда гумонланувчи ушланган ва қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.