Рўзада нарх ошмайди
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Рамазон ойи муносабати билан мамлакатимиздаги барча бозор ва йирик савдо мажмуаларида арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори”да ҳам худди шундай савдо ярмаркаси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда картошка, сабзи, карам, гуруч, мош, нўхат, тухум, ўсимлик ёғи, гуруч, макарон каби озиқ-овқат маҳсулотлари нисбатан арзон нархларда сотилмоқда. Белорус давлатидан келтирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари 70-75 минг сўмдан, ўзимизда етиштирилган гўшт эса 100-120 минг сўмдан сотилмоқда.
- Рамазон ойида бозорларимизда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркадаги маҳсулотлар бошқа савдо нуқталаридагига нисбатан арзон нархда сотилади, – дейди “Сиёб деҳқон бозори” МЧЖ директори Шоҳруҳ Алибеков. – Вилоятимизда туманлар ҳокимликлари билан бир ой давомида бозорга арзон маҳсулотлар етказиб бериш бўйича келишиб олдик.
Дилмурод ТЎХТАЕВ,
Фазлиддин РЎЗИБОЕВ олган суратлар.