Самарада Амир Темур ҳайкали ўрнатилади
- 24.11.2021 15:57
- 565
- Самарқанд
“Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Самара яқинида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш режалаштирилмоқда.
“Россиянинг Самара вилоятидаги Кодурча воҳасида маҳаллий ўлкашунослар томонидан буюк саркарда Амир Темурга бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик тоши ўрнида Амир Темур ва унинг ҳарбий саркардалари ифодаланган композицион ҳайкал ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилинади.
Танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ҳайкал мажмуасини ўрнатиш юзасидан Маданият вазирлиги Россия Ташқи ишлар вазирлиги билан меморандум тузиш ишларини олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси жанговар ордени соҳиблари туғилиб ўсган ёки истиқомат қилаётган жойларда маҳаллий кўнгиллилар томонидан эсдалик лавҳалари, ёдгорлик тошлари ўрнатилади”, деб белгиланган "Йўл харитасида".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 47 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа