“Самарқанд” халқаро аэропортида 9 миллион сўмлик атир ушлаб қолинди
- 25.06.2019 15:03
- 167
- Самарқанд
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг Zarnews.uz сайтига хабар беришича, “Истанбул-Самарқанд” йўналишидаги HY276-рақамли авиарейс билан мамлакатимизга учиб келган Ўзбекистон фуқароси М.М.нинг багаж юклари божхоначилар эътиборини тортган. Холислар иштирокида фуқаро М.М.нинг багаж сумкаси текширилганда белгиланган меъёрдан ортиқча, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 9 миллион сўмга яқин 87 дона “SHAIK PARIS 50 ml” номли атирлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан божхона чегаралари орқали 3 дона бирликдаги атир ва атирсимон суюқликларни божхона тўловларисиз олиб кириш нормаси белгиланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа