Самарқанд давлат тиббиёт институти талаба ва магистрлари Қашқадарёга сафарбар этилади

Самарқанд давлат тиббиёт институтида Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимига амалий ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этиладиган талаба ва магистрлар тўғрисида семинар ўтказилди.

Тадбирда қашқадарёлик ва сурхондарёлик магистратура, клиник ординатура (резидентура) йўналишларининг 5- ва 6-босқич талабалари соғлиқни сақлаш тизимида шифокорлар етишмаётган вилоятга юбориладиган бўлди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрда расмийлаштирилган “Бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) битирувчиларини тиббиёт муассасаларига ишлашга юбориш ҳақида”ги буйруғи ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Сафарбарликка жалб этилаётган 300 нафарга яқин талаба ва магистрлар ярим кун аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади ҳамда куннинг иккинчи ярмида онлайн тарзда ўқишини давом эттиради. Улар ушбу тадбир жараёнида ўз иш ўринларини ҳам топиши кўзда тутилмоқда.

Одилбек АҲМЕДОВ.