“Самарқанд-Каттақўрғон” йўналишида қатновчи ҳайдовчи профилактика катта инспекторини автомашинасида уриб юборган
Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 23:00 ларда Паст Дарғом тумани Олти қаҳрамон маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлининг 33-километрида Паст Дарғом тумани Қора сув маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи У.Т. “Самарқанд-Каттақўрғон” йўналишида ўзига тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб келиб, автомобиль йўлининг ўнг томон четида ўз хизмат вазифасини бажараётган, 1989 йилда туғилган профилактика катта инспектори, катта лейтенант Р.Боқиев, фуқаролар 2001 йилда туғилган М. ва 1993 йилда туғилган Л.ларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда Р.Боқиев, М. ва Л.лар тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига олиб борилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, Р.Боқиев шифохонада вафот этган.
Вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби Паст Дарғом тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика катта инспектори, катта лейтенант Боқиев Равшан Орибжоновичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этади.