Самарқанд махсус автомобиллари Афғонистонда
Самарқанд автомобиль заводи (SamAvto) Афғонистонга турли русумдаги ва турли махсус мосламалар ўрнатилган автомобиллар партиясини етказиб берди, деб хабар бермоқда podrobno.uz.
Етказиб берилган махсус автомобиллар орасида Тиббий тез ёрдам анжомлари билан жиҳозланган, шунингдек самосваллар озиқ-овқат суюқликларини ташийдиган ва яна бир қатор махсус автомобиллар бор эди.
Уларнинг жами сони 78 та бўлган.
Махсус автомобиллар Афғонистонга етиб келиши биланоқ, фойдаланишга топширилди. 65 та махсус автомобилларни Қобул ҳокимияти олди. Иккита сут ташишга мослаб жиҳозланган машинани болалар боғчалари ихтиёрига беришди.
Келажакда Самарқандда ишлаб чиқарилаётган махсус автомобилларни Афғонистон ҳудудида кўпроқ ва самаралироқ сотиш мақсадида Самарқанд автомобиль заводи ва Афғонистон томондан Ahmad Samir Ahmadi Ltd ўртасида келишув имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд автомобиль заводи ва Афғонистон республикаси ўртасидаги 121 та тиббий Тез ёрдам машинасини сотиб олиш бўйича шартнома ўтган йил тузилган эди.