Самарқанд шаҳрида 1377 оила “темир дафтар”дан чиқарилди

Бу ҳақда Самарқанд шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг ўн учинчи сессияси қарорига асосан, сектор раҳбарлари тақдимномаси бўйича «темир дафтар»га киритилган 5729 камбағал оиладан 1377 таси камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида яшаш шароити яхшиланганлиги учун «темир дафтар»дан чиқарилган. 

Маълум қилинишича, 1-секторда — 309 та, 2-секторда — 400 та, 3-секторда — 396 та, 4-секторда 272 та камбағал оила эҳтиёжмандлар сафидан чиқарилган.