Самарқанд шаҳрида ўқитувчи ишга тикланди
Қонунларимизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.
Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб турибди.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судининг 2023 йил 25 майдаги қарори билан шаҳардаги 80-сонли мактабга нисбатан ундирувчи Т.М.ни инглиз тили фани бўйича ишга тиклаш тўғрисида ижро варақаси келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Т.М. мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси вазифасига тикланди.
Бу далилни келтиришдан мақсад шуки, ҳар бир иш берувчи меҳнат қонунчилигини чуқур билиши ва унга қатъий амал қилиши зарур. Шундагина ходимларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади, кўнгилсиз ҳолатлар юз бермайди.
Сардор Раззоқов,
МИБ Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.