Самарқанд шаҳридаги 26 кўп қаватли уй таъмирланяпти

Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Негматовнинг таъкидлашича, ўтган йили қишда Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларда юзага келган муаммолари бўлган 26 та кўп қаватли уй-жой «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси»нинг 7,9 миллиард сўм маблағи ҳисобидан таъмирланмоқда.

Ҳозиргача шаҳардаги 12 та уйнинг том қисми мукаммал таъмирланиб, 12 та ертўласи тартибга келтирилди, муҳандислик-коммуникация тармоқлари созланди. 13 та уйнинг иситиш тизими ҳамда фасад қисми таъмирланди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят бўйича 266 та кўп қаватли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунгача уларнинг 60 фоизида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган.