Самарқанд шаҳридаги 300 га яқин кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари бажарилган

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уй-жойларнинг техник ҳолати мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилда шаҳардаги 1065 та кўп-қаватли уй-жой фондининг ҳозирги кундаги техник ҳолати хатловдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан 353 та кўп қаватли уйни таъмирлаш учун “Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси” ҳисобидан 71,1 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Ҳозиргача мазкур маблағлар ҳисобидан шаҳардаги 300 га яқин кўп қаватли уй-жойларда таъмирлаш ишлари бажарилди.
Қолган уй-жойлардаги камчиликларни тузатиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.