Самарқанд шаҳридаги канал атрофини ободонлаштириш ишларида хонадон соҳиблари ҳам фаол қатнашмоқда
- 23.04.2020 21:29
- 294
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналлар атрофида жойлашган ноқонуний объектларни бузиш бўйича тузилган гуруҳ аъзолари - шаҳар ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Насриев, шаҳар адлия бўлими бошлиғи Н.Комилов, вилоят "Тоза ҳудуд" ДУК бошлиғи З.Юсупов ва бошқалар "Оби Машҳад" каналининг устида ва яқинида ноқонуний қурилган қурилмаларнинг фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бузиш ишларига бош-қош бўлмоқда.
Жумладан, Ибн Сино МФЙ ҳудудидаги Зеҳний кўчаси, 48-уй эгаси Мусин Улуғов онгли равишда фаоллик кўрсатиб, канални қазиш ва атрофини ободонлаштириш ишларида фаол қатнашди. Ушбу ташаббусга шу ҳудудга қарашли Минск кўчаси 1 ва 1 "а" уйлари эгалари ҳам қўшилди. Канал атрофини тозалаш ишлари давом этмоқда.
Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!