Самарқанд шаҳридаги Сартепа, Суғдиёна ва Буюк Ипак йўли турар-жой массивларини иссиқлик билан таъминловчи қозонхона янгидан қурилади
- 31.10.2019 21:55
- 168
- Жамият
Бунинг учун Жаҳон банкининг 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
“Исиқлик манбаи” ДУК директори Ёқуб Қурбоновнинг айтишича, 2023 йилгача мавжуд қозонхоналар тўлиқ реконструкция қилинади. Хусусан, 1 та 100 мВт. қувватга эга 381 та кўп қаватли уй-жойлар ҳамда 22 та ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик билан таъминлашга мўлжалланган қозонхона қурилади.
Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида Самарқанд шаҳрининг Сартепа, Суғдиёна ва Буюк Ипак йўли ҳудудлари тўлиқ иссиқлик тизими билан таъминланишига эришилади. Лойиҳа доирасида 40 километр иссиқлик тизими янгиланиб, ер остига олинади.
Бу борада жорий йилнинг ноябрь ойида 1-босқич учун тендер савдолари ўтказилиши режалаштирилган.
Теглар:
иссиқлик таъминоти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!