"Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида қўшимча "Афросиёб" поездлари йўлга қўйилади
- 07.09.2022 17:35
- 158
- Самарқанд
"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси маълум қилишича, ушбу қўшимча қатнов 14 — 18 сентябрь Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши сабаб йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.
767/768-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" юқори тезликдаги электропоездларининг ҳаракати 12 сентябрь кунидан 18 сентябргача 7 та рейсга йўлга қўйилади ва қуйидаги вақт оралиғида ҳаракатланади:
➖767-сонли "Самарқанд — Тошкент" йўналишидаги поезд "Самарқанд" вокзалидан соат 11:08 да жўнаб, "Тошкент-Марказий" вокзалига соат 13:18 да етиб боради.
➖768-сонли "Тошкент — Самарқанд" йўналишидаги поезд "Тошкент-Марказий" вокзалидан 13:40 да жўнаб, "Самарқанд" вокзалига соат 15:48 да етиб боради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа