Самарқанд туманида қарийб 200 миллион сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланди
- 22.05.2024 12:09
- 83
- Самарқанд
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд туманидаги “Паррандачилик” МФЙ ҳудудидаги “O.” МЧЖга қарашли савдо дўконда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Корхона раҳбари Р.Н. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 197,5 млн. сўмлик 68 турдаги жами 6 545 дона алкоголь маҳсулоти ҳамда 18 турдаги жами 2 390 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа