Самарқанд ветеринария медицинаси институтида гендер тенглик мавзусида анжуман бўлиб ўтди
Айни кунда мамлакатимизда “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида тадбирлар ўказилмоқда. Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда институт ректори Худайназар Юнусов жамиятда аёлларнинг ўрни ва роли, мамлакатимизда гендер тенглик масалалари ва хотин-қизларга қаратилаётган эътибор хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Вилоят адлия бошқармаси ходими Ориф Муҳаммадиев миллий қонунчилигимизда гендер тенглик масалалари, шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, майор Наргиза Байдуллаева хотин-қизларга кўрсатиладиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш ҳолатлари хусусида, шаҳар Аёллар ижтимоий мослашув маркази маслаҳатчиси Гулбаҳор Ҳусаинова тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларни ҳимоя қилиш ишларининг самарадорлигини ошириш юзасидан маъруза қилди.
Талаба-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоб олди.
СамВМИ ахборот хизмати.