Самарқанд вилояти Кенгашининг 23-сессиясида ўнга яқин масала кўрилади

Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бошланди.

Сессияни вилоят ҳокими, Кенгаш раиси Э.Турдимов бошқармоқда.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг “Камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуруллаевнинг “Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи;

- Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Маҳмараҳимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони ижроси юзасидан ҳисоботи;

- Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи О.Тўхтаевнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ҳисоботи;

- Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамовнинг “Ижтимоий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи;

- бошқа масалалар.