Самарқанд вилояти Кенгашининг 94-сессияси 22 декабрь куни ўтказилади

Бу ҳақда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Абилов бугун, 15 декабрда қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, тўқсон тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги қарорида маълум қилди.

Қарорга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги тўқсон тўртинчи сессияси 2023 йил 22 декабрь куни чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- «Ўзбекистон - 2030» стратегиясининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Худойбердиев ахбороти ҳақида;

- маҳаллий бюджет даромадларининг белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, ҳудуднинг иқтисодий ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда қўшимча манбаларни аниқлаш, солиқ қарзларини қисқартириш, ортиқча тўловларга йўл қўйилмаслик борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматовнинг ҳисоботи ҳақида;

- Самарқанд вилоятидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида;

- вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ҳамроевнинг вилоят ҳокимининг 2023 йил 7 декабрдаги «Вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йил иккинчи ва учинчи чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан фойдаланиш тўғрисида»ги қарори билан ажратилган маблағларни ишлатилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуровнинг вилоят ҳокимининг 2023 йил 15 декабрдаги «Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қарори билан ажратилган маблағларни ишлатилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан тасдиқланган дастур доирасида иқтисод қилинган маблағларни бошқа объектларга йўналтириш тўғрисида;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 октябрдаги махсус баёнига асосан Иштихон туманидаги 25-сонли мактабни реконструкция қилиш объектига бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини белгилаш тўғрисида.