Самарқанд вилояти суди: Ярим йилда 2400 та жиноят, 21256 та маъмурий-ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган

Бу ҳақда Самарқанд вилоят суди раиси Олимжон Ҳайитов журналистларга маълум қилди. Таъкидланишича, мазкур даврда кўриб чиқилган қарийб 3000 нафар шахсга нисбатан 2400 та жиноят ишида 2272 нафар шахсга ҳукм чиқарилган. Тамомланган жиноят ишлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга ошган.

Умуман журналистлар билан мулоқотда вилоят судлари томонидан барча йўналишда маълумот берилди. Хусусан, ярим йилликда 25 минг нафардан ортиқ шахсга нисбатан маъмурий ишлар кўриб чиқилган. 15887 нафар шахсга маъмурий жазо қўллаш ҳақда ҳукм чиқарилган.

Жами маъмурий-ҳуқуқий ишлар бўйича қарийб 24 миллиард сўмлик жарима жазолари тайинланган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судларда 23 887 та, Иқтисодий судларда эса 5567 иш кўриб чиқилган.