Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари миқдорини белгилаш тўғрисида

 Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2022 йил 10 мартдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Сув таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни ошириш» дастури доирасида «Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ичимлик сув ҳамда оқова сув тизимларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 7-иловаси 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 13 февралдаги (43-00705-сонли) мурожаати, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 13 апрелдаги (1845/02-19-сонли) хати, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят бошқармасининг 2023 йил 26 сентябрдаги (Н-08-2999-01/04-сонли), вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2023 йил 29 сентябрдаги (01/05-38/616-сонли) хулосалари, «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖнинг 2023 йил 22 августдаги (01/04-3063/1-сонли) мурожаатини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, тўқсон иккинчи сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров), «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ (К.Юсупов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят бошқармаси (Ж.Ашуров), вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев)нинг вилоятда ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари миқдорини ошириш юзасидан таклифлари маъқуллансин.

2. Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят телеведениеси (М.Ихтиёров), «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти (Ф.Тошев)га ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ў.Саидмуродов), вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) зиммаларига юклансин.

Сессия раиси                                        С.Усмонов

2023 йил, 1 ноябрь

№ VI-92-110-7-0-K/23

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2023 йил 1 ноябрдаги

VI-92-110-7-0-K/23-сон қарорига 1-илова

Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари

МИҚДОРИ