Самарқанд халқаро аэропортида психотроп дори воситаларини олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди
- 21.06.2021 11:13
- 68
- Самарқанд
Самарқанд халқаро аэропорти орқали хорижга чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро Х.С. чегарадан психотроп дори воситаларини олиб ўтмоқчи бўлди.
Албатта, божхоначилар бунга йўл қўйишмади. Шубҳали юк эгаси билан бирга тўхтатиб қолинди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, фуқаро божхона назоратидан ўтиш пайтида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 119 дона “Феназепам” номли психотроп дори воситаларини олиб кетмоқчи эканлиги аниқланди.
Айни кунда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
психотроп модда
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа